show video detail
ШОШИЛИНЧ: Сардоба сув омбори ўпирилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда
111K 698 306 02:40
ШОШИЛИНЧ: Сардоба сув омбори ўпирилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда
  • Published_at:2020-05-01
  • Category:News & Politics
  • Channel:Ozodlik Radiosi
  • tags: Uzbek islom karimov gulnara karimova gulnora karimova obid asomov обид асомов обид obid rauf parfi paxta bolalar mehnati yulduz usmonova ruslan chagayev Uzbekistan Tashkent Toshkent ozodlik ozodlik radiosi озодлик Muhammad Solih 1991 UzTV 1999 yil 16 fevral OIH Uzbekistan islomiy harakati Ozbekiston islomiy harakati Tohir Yoldosh ozodlik 2011 andijon 13 may 2005 yil 13 may Uzbek language Uzbeks Uzbekistan Uzbek Khan
  • description: Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 6 да ўпирилишни бошлаб, яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босган. Воқеа гувоҳининг Озодликка айтишича, аввал Мирзаобод туманидаги халқ тилида "1А совхоз" деб аталадиган аҳоли пунктини, сўнгра эса аҳоли яшайдиган бошқа ҳудудларни сув боса бошлаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ички ишлар бўлимлари, Миллий гвардия ходимлари аҳолини уйғотиб, эвакуация қилишни бошлаган. Тошкент вақти билан соат 08.30.да гаплашганимиз сирдарёликлардан бири: "Эрталаб соат 6 да бирдан тревога бўлди, телефонлар тинмай жиринглай бошлади. "Туринглар, Жиззах томонга қочинглар, Сардоба ўпирилиб кетибди", деб милиция ходимлари кўчада жар соляпти. Бизнинг уйдан сув омборигача бир километр. Дарров ҳужжатларни олдик-да, кўчага чиқдик. Қарасак, тўполон, ҳамма машинасига ўтириб қочяпти, биз ҳам қўшилиб қочдик. Жуда ҳам қўрқинчли овозда сув бостириб келаётган эди, бизга яқин қолганда машинамиз юрди. Бутун совхоз сув ичида қолди. Мен яшайдиган 1 ва 1А совхозларини тамоман сув босди. Ҳозир ҳамма катта йўлнинг ёқасига чиқиб олган. Бошқа совхозларни эвакуация қилиш давом этмоқда", деди.
ranked in date views likes Comments ranked in country (#position)
2020-05-02 111,648 698 306 (Russia,#21)