show video detail
Диққат! Гулнора Каримова ўлгани ҳақида хабарлар тарқалди
102K 390 242 01:59
Диққат! Гулнора Каримова ўлгани ҳақида хабарлар тарқалди
  • Published_at:2016-11-23
  • Category:People & Blogs
  • Channel:Bilasizmi?
  • tags: узбек 2016 uzbek islom karimov shavkat mirziyoyev kino ислом каримов шавкат мирзияев мирзиеёв янги клип видеолар кино фильм узбекистон uzbekiston.uzbekistan suriya таджик обращение янгилик хушхабар uz videolar призидент uz kino2016 uzbek prikol prikol uz uz kino uzbek film узбек кизлари ona ayol dunyo mujizalari faktlar uz life qiz telegram videolar uz sport voydod shok shahzoda ozodbek ozodlik RizaNovaUz uzbekfilmsHD buqiziq prikollar
  • description: Гулнора Каримова ўлгани ҳақида хабарлар тарқалди Марказий Осиё бўйича хабарлар тарқатувчи Центр-1 сайти собиқ Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова 5 ноябрда заҳарланиб ўлганини хабар қилди. Таниқли тошкентлик журналист Галима Бухарбаева юритувчи сайтда айтилишича, бу хабарни сайтга Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматидаги аноним манба берган. Мазкур манбанинг сайтга айтишича, 44 ёшли Гулнора Каримова заҳарланган ва 5 ноябрда оламдан ўтган. Манба унинг Тошкентдаги "Минор" қабристонида дафн қилингани, қабри эса текислаб қўйилганини ҳам айтган. Центр-1 мақоласида ёзилишича, МХХдаги манба Каримова хонимни кўмиш жараёнида шахсан ўзи иштирок этган, сўнгра "унинг фарзандлари - ўғли Ислом ва қизи Имон қисматлари учун хавотир" олиб телефон орқали интервьюга рози бўлган. Гулнора Каримованинг ўлими ҳақидаги мазкур иддао ижтимоий тармоқлар ва хорижий матбуотда яшин тезлигида тарқалди. Британиянинг Daily Mail газетаси "Миллиардер ўзбек малика ЗАҲАРЛАНДИ" дея катта мақола чоп қилди. Фейсбукдаги "Дети Каримова" (Каримовнинг фарзандлари) саҳифаси бу иддаоларни рад қилди. "Ҳурматли дўстлар! Интернетда Ислом Каримовнинг тўнғич қизи ўлими борасида ёлғон ахборот тарқалди. Гулнора Каримова - ҳаёт!" дейилади саҳифанинг охирги ёзувида. Айни дамда Интерфакс ва РИА Новости хабар агентликлари Каримова хонимнинг ўлгани борасидаги маълумот ёлғон эканини ўз манбаларига таяниб хабар қилишди. Гулнора Каримованинг аҳволи, унинг қаерда ва қандай шароитларда сақланаётганини аниқлаш мураккаблигича қолмоқда. Ўзбекистондаги ёпиқ ахборот муҳити туфайли мамлакатнинг илк президенти Ислом Каримовнинг қачон вафот этгани борасида ҳам миш-мишлар тарқаганди.
ranked in date views likes Comments ranked in country (#position)
2016-11-24 102,361 390 242 (Russia,#8)